Yangiliklar

Хусусий университет дипломи ўтмайдими?

Бугун яна шу мавзу кўтарилди. Бу саволга сизга тўлиқ жавоб беришга ҳаракат қиламан. Республикамиздаги барча хусусий олий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан бериладиган лицензия асосида фаолият юритади. Лицензияга эга хусусий олий таълим муассасалари тўлиқ рўйхати мана бу линкда бор. 👉 https://tdi.uz/uz/page/nodavlat-oliy-ta-lim-tashkilotlari 👈 

Бу дегани мана шу рўйхатда бор олий таълим муассасаларининг дипломи республика ҳудуди тўлиқ тан олинади. 

Агар сизга кимдир бу хусусий, бунинг дипломи ўтмайди, менга давлат олийгоҳи дипломи керак деса, мана бундай йўл тутинг.

1. Ўша раҳбар ёки мансабдор шахсдан асос сўранг, қонуний асоси борми, қайси қарор, қайси қонун ёки қонуности ҳужжати асосида бу гапни гапирмоқда.

2. Табиийки, биринчи саволга жавоб йўқ, шунда сиз ўша мансабдор шахсга ёзма мурожаат қилинг, қонун бўйича у сизнинг мурожаатингизга 15 кун ичида жавоб қайтариши керак. 

3. Бу саволга одатда жавоб берилмайди, берилган тақдирда ҳам қонуний асос йўқ бўлса, нима деб жавоб беради? 

4. Ўзингиз таҳсил олаётган хусусий олийгоҳдан ўша мансабдорга расмий хат қилишларини сўранг, бу икки томонлама иш бўлади. 

5. Ҳеч қандай жавоб беришмаса, судга мурожаат қилиб раҳбарни жавобгарликка тортинг, чунки у ўз вазифасини суиистеъмол қилмоқда. 

P.S. Ўз ҳуқуқларингизни талаб қилишни ўрганинг, ҳўкиз туғибди деса, ишониб кетаверманг. 

@bektoshkhatamov