Yangiliklar

Энди дипломлар чанг босиб ётмайди.

Биласизми, университетни битирганимда мендан биров нима иш қиляпсан, иш топдингми, ўз соҳанг бўйича ишлаяпсанми, ишинг ўзингга ёқаяпти  деб сўраб ҳам кўрманг. Шундоқ университетни битирганимдан кейин катта ҳаётга дарвозани ланг очиб қўйишди, кетимга бир тепишди кетаверганман. 

Лекин таълимга кириб келганимдан бери битириб чиққан талабанинг кейинги тақдири нима бўлади деган савол мени доим қийнаб келади. 

Бугун шу саволга ечим топдик, энди “Profi University” олигоҳини битириб чиққан талабалар юз фоиз иш билан таъминланади, бу тўғрисида ҳар бир талаба билан алоҳида кафолат шартномаси тузилади. 

Агар талабани иш билан таъминлай олмасак, у тўлаган шартнома пулларининг 100 фоизи қайтарилади. Ҳа, биз бу масъулиятни бўйнимизга олиш жуда қийин бўлади, лекин бренд бўлиб меҳнат бозорига керакли кадрни тайёрлаб беролмасак, таълим бозорида бекорга вақтимизни ўтказмаймиз. 

Бу ишни бажариш учун биз нималар қиламиз? 

1. Университетда каръера марказлари ташкил қилинади.
2. Марказлар турли иш берувчилар билан шартномалар имзолайди, уларнинг талабларидан келиб чиқиб ўқув режага ўзгартириш киритишади. 
3. Иш берувчиларнинг ҳудудида ҳар бир талаба малака машғулотларини ўтказишади, иш берувчи малака ошириш жараёнида талаба қайси жойларда оқсаганлиги, айнан қандай кўникмаларни янада яхшироқ ўзлаштириши ҳақида хулоса бериб боради. 
4. Хулоса натижаларига кўра талабанинг айнан ўша камчиликларига доир тегишли кўрсатмалар ва керак бўлса, ўқув режаларга ўзгартиришлар киритиб борилади. 

Bektosh Khatamov